Футзал. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғини қизғин давом этмоқда
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғини қизғин давом этмоқда
Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.
Бугун ҳам футзалчилар икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишди. Мураббийлар штаби машғулотлар давомида жамоанинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, ўзаро ҳамжиҳатликни шакллантириш ва ўйин амалиётини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нодир Элибоев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2026 йилнинг сўнгги ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши режалаштирилган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида иштирок этади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти томонидан Олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг ёшлар терма жамоаси учун алоҳида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш йўлга қўйилган.
Йиғинлар давомида мураббийлар штаби томонидан халқаро мусобақалар олдидан ёш футзалчиларга зарур билим ва кўрсатмалар берилиб, уларнинг муҳим мусобақага ҳар томонлама тайёргарлиги таъминланмоқда.