locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон XXX миллий чемпионатига қуръа ташланди

Бугун Ўзбекистон футзал федерацияси анжуманлар залида футзал бўйича XXX миллий чемпионат — Олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон XXX миллий чемпионатига қуръа ташланди
photo: UFF

Бугун Ўзбекистон футзал федерацияси анжуманлар залида футзал бўйича XXX миллий чемпионат — Олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес ҳам иштирок этди. Шунингдек, Олий лига иштирокчилари бўлган жамоаларнинг бош мураббийлари ва вакиллари қуръа жараёнида бевосита қатнашиб, унинг шаффоф ва холис ўтишини таъминлашга ҳисса қўшдилар.

Қуръа натижаларига кўра, 1-турда қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашади:

“Лочин” — БМБ
“Самарқанд” — “Олмалиқ”
“Насаф” — “Сайҳун”
“Нурафшон” — “Зарафшон”
“Максам-Чирчиқ” — “Нефтчи”
СКБ — “Хоразм”

Эслатиб ўтамиз, XXX миллий чемпионат — Олий лигасининг 1-тур учрашувлари жорий йилнинг 4–9-сентябр кунлари Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида бўлиб ўтади.

Учрашувлар муддати ва ўйинлар вақти қўйилган тақвимни тез орада эълон қиламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг