Футзал. Ўзбекистон Суперкубоги — 2026 футзал байрамига айланади
2026/2027-йилги мавсумни бошлаб берувчи Ўзбекистон Суперкубоги бахси ҳақиқий футзал байрамини тақдим этиши кутилмоқда.
BMB PFC – SQB PFC жамоалари ўртасидаги учрашув сўнгги мавсумнинг энг муросасиз қарама-қаршиликларидан бири бўлиши баробарида, жаҳон футболи афсоналарининг иштирокида ҳам унутилмас воқеага айланади.
Суперкубокнинг махсус меҳмонлари — яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузлари, жаҳон футболи афсоналари 2-сентябр куни эрта тонгда Тошкентга етиб келишади!
Улар Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини бевосита “Humo Arena”да кузатиб боришади. Шунингдек, бахс якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида иштирок этишади. Бундан ташқари, мажмуага ташриф буюрган мухлислар учун ташкил этиладиган махсус тадбирларда қатнашишади.
Бундай унутилмас лаҳзаларни ўтказиб юборманг! Чиройли, ҳужумкор ва муросасиз футзал бахсининг гувоҳига айланинг. Эҳтимол, севимли юлдузингиз қўлидан сизга аталган махсус совға билан уйга қайтарсиз!
Ўзбекистон Суперкубоги — 2026
2-сентябр
18:00
“Humo Arena”, Тошкент
Мажмуага кириш чипталари тез орада “Humo Arena” кассаларида мухлислар учун тақдим этилади.
3-сентябр куни эса футбол афсоналари майдонга тушади!
Жаҳон футболи афсоналари ҳамда Ўзбекистон футболи афсоналари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини футбол ишқибозлари “Sport-TV” телеканали ҳамда ЎФФ YouTube канали орқали соат 18:00 дан бошлаб жонли эфирда кузатишлари мумкин.
Футзал ва футбол байрамларини ўтказиб юборманг!