locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон ўсмирлари Баҳрайн сафаридан олдин сўнгги йиғинга киришди

Турнир 22-31-октябрь саналарда Баҳрайнда бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон ўсмирлари Баҳрайн сафаридан олдин сўнгги йиғинга киришди
photo: UFF

Жорий йилнинг 22-31-октябрь саналарда Баҳрайнда бўлиб ўтадиган III Осиё Ёшлар ўйинларида иштирок этиши кутилётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси пойтахтимизда сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб бораяпти.

Дилшод Раҳматов бошчилигидаги мураббийлар штаби терма жамоага номзод ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлигини оптимал ҳолатга олиб чиқиш, кўпроқ тўп билан ишлаш, ўйин услубини шакллантириш йўлида тинимсиз изланишаяпти.

Йиғин давомида бугун ўсмирлар терма жамоамиз Жиззах вилояти футбол академияси тарбияланувчиларига қарши назорат учрашувида майдонга чиқишди. 19-ҳамда 21-октябрь саналарда эса Қирғизистон ўсмирлар терма жамоалари билан кўрик-назорат учрашувлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг