locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон МТЖ рақиби Европада тайёргарлик кўради

Турнир ташкилотчилари даставвал гуруҳ босқичи, сўнгра плей-офф ўйинлари ўтказилишини маълум қилишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон МТЖ рақиби Европада тайёргарлик кўради
photo: UFF

2026 йилнинг 27-январ – 7-феврал кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида футзал бўйича XVIII Осиё Кубоги мусобақасининг финал босқичи ўтказилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси “C” гуруҳида Япония, Тожикистон ҳамда Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Қуръага кўра гуруҳимизга биринчи тартиб рақами остида сараланган Япония терма жамоаси декабр ойидаги тайёргарлик режасини эълон қилди. Унга кўра, “самурайлар” FIFA кунлари — 17–21-декабр саналарда Хорватиянинг Пореч шаҳрида ташкил этиладиган “Futsal Week December Cup – Porec 2025” турнирида иштирок этади. Мазкур мусобақада жами 6 та терма жамоа қатнашади.

Турнир ташкилотчилари даставвал гуруҳ босқичи, сўнгра плей-офф ўйинлари ўтказилишини маълум қилишди.
• “A” гуруҳи: Япония, Словения, Венгрия
• “B” гуруҳи: Руминия, Польша, Саудия Арабистони

Гуруҳ босқичи бир даврали тизимда ўтказилади. Кейин эса жамоаларнинг гуруҳларда эгаллаган ўринларига кўра плей-офф баҳслари ташкил этилади. Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финалда тўқнаш келади. Иккинчи ўрин эгалари 3-ўрин учун баҳс олиб боради, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар эса турнирнинг 5-ўрин соҳибини аниқлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг