Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинолди машғулотини ўтказди
VI Ислом бирдамлик ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида Қозоғистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви арафасида сўнгги машғулотни ўтказди.
Мураббийлар штаби рақиб жамоанинг ўйин услубини чуқур таҳлил қилган ҳолда, машғулот давомида футболчилар билан танланган тактика ва комбинациялар устида алоҳида иш олиб борди. Машғулот юқори темпда ва кўтаринки руҳда ўтди — футзалчиларимиз яхши кайфиятда, интизомли ва профессионаллик билан машғулотни бажардилар.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз эртага – 16-октябрь куни соат 17:00 да “Юнусобод” спорт мажмуасида Қозоғистон терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Барча футзал ишқибозларини терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун "Юнусобод" спорт мажмуасига чорлаб қоламиз.
Мажмуага кириш мутлақо бепул.