Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йили қизғин давом этмоқда
Миллий терма жамоалар маркази спорт залида футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йили қизғин давом этмоқда.
Бир ҳафталик интенсив тайёргарликдан сўнг бугун Хосе Мария Мендес бошчилигидаги мураббийлар штаби терма жамоа аъзолари билан бир маҳал машғулот ўтказди. Шунга қарамай, футболчиларга берилаётган юклама даражаси ҳам, машғулотларнинг мазмун ва ранг-баранглиги ҳам ўзгаргани йўқ.
Йиғиннинг сўнгги икки кунида эса жамоа яна кунига икки маҳалдан машғулотларга қайтади.
Португалиялик мутахассис Нуну Мигел миллий, ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари дарвозабонлари учун алоҳида машғулотларни давом эттирмоқда.
Тажрибали мутахассис томонидан олиб борилаётган машғулотлар жараёнида замонавий дарвозабонлик маҳоратини ривожлантириш, техник ва тактик кўникмаларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.