locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон кубоги–2026 мусобақасига қуръа ташланди

Гуруҳ босқичи баҳслари жорий йилнинг 29-апрел – 6-май саналарида Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон кубоги–2026 мусобақасига қуръа ташланди
photo: UFF

Ўзбекистон футзал федерацияси қароргоҳида 2026-йилги мамлакат кубоги мусобақаси гуруҳ босқич баҳсларига қуръа ташланди. Олий лиганинг 11 та ва биринчи лиганинг 8 та жамоаси тўртта гуруҳга тақсимланди. Қуръа натижасига кўра юзага келган гуруҳлар таркиби қуйидагича кўриниш олди.

“A” гуруҳи: ОКМК, “Максам-Чирчиқ”, “Нефтчи”, “Политехник”, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси

“B” гуруҳи: СҚБ, “Бунёдкор”, “Насаф”, Жиззах ФА, “ТерДУ”

“C” гуруҳи: "BMB PFC", “Гулистон”, “Динамо”, “Арал”, “Бобур”

“D” гуруҳи: “Оил Стар”, “Локомотив”, “Қизилқум”, “Хоразм”

Гуруҳ босқичи баҳслари жорий йилнинг 29-апрел – 6-май саналарида Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида бўлиб ўтади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига – чорак финалга йўлланмани қўлга киритади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг