locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон кубоги–2026 мусобақасига 16-апрель куни қуръа ташланади

Мамлакатимиз футзал мусобақалари орасида нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистон кубоги–2026 мусобақаси бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон кубоги–2026 мусобақасига 16-апрель куни қуръа ташланади
photo: UFF

Мамлакатимиз футзал мусобақалари орасида нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистон кубоги–2026 мусобақаси бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Мусобақага қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 16-апрель санаcи соат 15:00 да ўтказилади.

Ўзбекистон футзал федерациясининг 2025/2026-йилги мусобақалар Регламентига мувофиқ, Кубок баҳслари икки босқичдан иборат ҳолда ташкил этилади.

Биринчи босқичда Олий ва Биринчи лига жамоалари қуръа ташлаш натижаларига кўра тўртта саралаш гуруҳига тақсимланади. Гуруҳ ўйинлари марказлашган тарзда, бир даврали тизим асосида ўтказилади.

Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўлланма олади. Режага кўра, гуруҳ баҳслари жорий йилнинг 29-апрель – 6-май кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги–2026 мусобақасининг иккинчи босқичи олимпия тизимида ташкил этилади. Даставвал чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Бу босқичда “A” гуруҳи ғолиби “C” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан, “B” гуруҳи ғолиби “D” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан, “C” гуруҳи ғолиби “A” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан ва ниҳоят “D” гуруҳи ғолиби “C” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан куч синашади.

Чорак финал босқичида ғолиб жамоалар битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Ўйинда дуранг натижа қайд этилса, FIFA томонидан белгиланган қоидага кўра жамоалар 5 дақиқадан иборат 2 та қўшимча таймларда курашни давом эттирадилар. Якунда дуранг натижа ўзгармаса, томонлар 5 тадан пенальти сериясида ғолиб жамоа номини аниқлаб беришади.

Чорак финал баҳслари 20–21-май кунларига белгиланган бўлиб, ўйинларга Қарши шаҳридаги «Геолог» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Ярим финал босқичида жамоалар икки ўйин натижасига кўра финалчиларни аниқлайди. Агар икки учрашув якунларига кўра кучлар тенг келса, иккинчи ўйиндан сўнг 5 дақиқадан иборат иккита қўшимча таймлар белгиланади. Қўшимча вақтда ҳам ғолиб номи аниқланмаса, финал йўлланмаси FIFA қоидаларига мувофиқ пенальти серияси орқали ҳал этилади.
Ярим финал баҳслари 28–29-май кунлари Андижон шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги–2026 мусобақасининг ҳал қилувчи финал учрашуви 3-июн, чоршанба куни Тошкент шаҳридаги Юнусобод спорт мажмуасида ташкил этилади.

Барча футзал ишқибозларини юқорида кўрсатилган саналарда мусобақа учрашувлари ўтказиладиган спорт мажмуаларига таклиф этамиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал федерацияси тасарруфидаги барча мусобақаларга кириш мутлақо бепул.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг