locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон Қирғизистонга мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 6 очко тўплаган ҳолда 2-ўрин билан чекланиб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон Қирғизистонга мағлуб бўлди
photo: UFF

Футзал бўйича Осиё кубоги саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви бўлиб ўтди. Гуруҳнинг 3-тур доирасида кечган баҳсда қирғизистонлик футзалчилар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада F гуруҳини мезбонлар 9 очко билан пешқадам сифатида якунлади. Ўзбекистон миллий жамоаси 6 очко тўплаган ҳолда 2-ўрин билан чекланиб қолди.

Шу тариқа, Нодир Элибоеев бошчилигидаги ўзбекистонлик футзалчилар Осиё кубогига йўлланма олди. Қитъа чемпионати 2026 йили Индонезияда бўлиб ўтади.

Осиё кубоги-2026 саралаш учрашуви
3-тур, 24-сентябр 2025-йил
"F" гуруҳи

ЎЗБЕКИСТОН — ҚИРҒИЗИСТОН - 2:3 #ТУГАДИ

ГОЛЛАР:
0:1 — Максат Алимов (14')
0:2 — Самат Жанат уулу (22'')
0:3 — Қайрат Кубаничов (25')
1:3.-- Ҳусниддин Нишонов (38')
2:3 — Илҳом Ҳамроев (39'')

ОГОҲЛАНТИРИШЛАР:

#14 Самат Жанат уулу (36')

"F" гуруҳидан Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ФИНАЛ раундига йўлланма олишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг