locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ёшлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини якунлади

Мураббийлар штаби Нодир Элибоев бошчилигида олти кун давомида футзалчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга алоҳида эътибор қаратди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ёшлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини якунлади
photo: UFF

Ёшлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини якунлади

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Бугун бир ҳафталик йиғин доирасидаги сўнгги машғулот бўлиб ўтди.

Мураббийлар штаби Нодир Элибоев бошчилигида олти кун давомида футзалчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, тактик тайёргарликни такомиллаштириш, аввал ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш бўйича тизимли машғулотлар олиб борилди.

Машғулотлар жараёнида стандарт вазиятлардан самарали фойдаланиш, рақибларнинг турли тактик услубларига қарши ўйин моделини шакллантириш ҳамда уни амалиётда синовдан ўтказиш устида ҳам ишланди.

Навбатдаги манзил — Бишкек!

Эртага ёшларимиз Тошкентга қайтиб, Қирғиз Республикаси ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига жўнаб кетишади.

🇺🇿 Терма жамоамизнинг сафарга йўл оладиган мураббийлар штаби ва ўйинчилар таркиби ҳақида эртага батафсил маълумот берамиз.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг