locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ёшлар терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда

Мажмуа раҳбарияти билан келишилган ҳолда улар навбатма-навбат 2-тур учрашувларига пухта ҳозирлик кўришмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ёшлар терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда
photo: UFF

Бугун Биринчи лига мусобақасида расмий дам олиш куни бўлса-да, иштирокчи жамоалар Жиззах футбол академияси спорт залини тарк этишмади. Мажмуа раҳбарияти билан келишилган ҳолда улар навбатма-навбат 2-тур учрашувларига пухта ҳозирлик кўришмоқда.

Ушбу жамоа — Баҳрайн-2025 мусобақасида мамлакат шарафини ҳимоя қилган ўсмир футболчилардан шаклланган бўлиб, миллий терма жамоамиз учун энг яқин захирани тайёрлаш вазифасини бажармоқда.

Машғулотлар жуда интенсив, бир вақтнинг ўзида қизиқарли ва самарали тарзда кечди. Ёшлар терма жамоаси ўзларидан анча тажрибали футзалчиларга қарши баҳс олиб бораётган бўлишига қарамай, рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Айнан мана шундай ўйинлар уларга катта тажриба беради, маҳоратларини сайқаллашга хизмат қилади.

Шу билан бирга, ёшлар терма жамоаси мураббийлар штаби Биринчи лигада иштирок этаётган барча жамоалар таркибидаги эҳтимолий истиқболли футзалчиларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Биринчи лига мусобақасининг 2-тур учрашувлари эртага соат 13:00 да Футбол академияси спорт залида старт олади. Мажмуага мухлисларнинг кириши мутлақо бепул.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг