locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ёшлар терма жамоамиз янги мавсум олдидан йиғинга киришди

Бош мураббий Нодир Элибўев бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида футзалчилар кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ёшлар терма жамоамиз янги мавсум олдидан йиғинга киришди
photo: UFF

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига қарашли Терма жамоалар маркази спорт залида футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг янги мавсум олдидан илк ўқув-машғулот йиғини бошланди.

Ўтган мавсумда мамлакат биринчилиги ҳамда ЎФФ Президенти кубоги баҳсларида иштирок этган, шунингдек, Олий лига клублари сафида ўзларини муносиб намоён этган ёш футзалчилар ушбу йиғинга жалб этилди.

Бош мураббий Нодир Элибўев бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида футзалчилар кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этмоқда.

"Ёшлар билан тез-тез йиғинлар ўтказиб туриш уларнинг ўйин амалийотини сақлаб қолиш ва жамоавий боғланмаларни мустаҳкамлаш учун жуда зарур. ‘Ёшликда олинган билим тошга ўйилган муҳр каби мангу қолади’, деб бежиз айтилмаган.
Ҳозир эгалланаётган футзал сир-асрорлари терма жамоамиз футболчиларининг маҳоратини янада сайқаллаб, келгусида юқори чўққиларни забт этишларига хизмат қилади. Зеро, айнан мана шу ёшлар мамлакат миллий терма жамоасининг эртанги куни ҳисобланади.
Қолаверса, йил охирида футзалчиларимизни бир қатор масъулиятли мусобақалар кутмоқда. Шу боис турли комбинация ва жамоавий боғланмаларни имкони борича мустаҳкамлаб олишимиз керак. Эртага улар ўз клублари ихтиёрига қайтиб, Олий лига баҳсларига тайёргарликни бошлашади",
дейди Нодир Элибўев.

Машғулотлар жараёнида бош мураббийга Шуҳрат Тожибоев ҳамда Рустам Умаров ёрдам бермоқда.

Йиғин 5-августга қадар давом этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг