locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ёшлар терма жамоамиз Қозоғистон сафарига йўл олмоқда

2026-йилги мавсум якунида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ёпиқ иншоотларда ўтказиладиган Осиё ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ёшлар терма жамоамиз Қозоғистон сафарига йўл олмоқда
photo: UFF

2026-йилги мавсум якунида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ёпиқ иншоотларда ўтказиладиган Осиё ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этиши кутилмоқда.

Мамлакат биринчилиги ҳамда Ўзбекистон кубоги мусобақаларидаги иштирок, шунингдек, тажрибали клубларга қарши тенгма-тенг кечаётган баҳслар ёшларимизнинг халқаро майдонларга пухта тайёргарлик кўраётганини тасдиқламоқда.

Эртага Нодир Элибоев бошчилигидаги терма жамоамиз Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятига йўл олади.

Қозоғистон футбол ассоциацияси таклифига биноан ташкил этилаётган ушбу сафар давомида жамоамиз мезбонлар ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг