locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ёшлар тайёргарликни давом эттиришмоқда

Шу боисдан йигитлар Биринчи лиганинг якуний турида мухлисларини хурсанд этишга астойдил ҳозирланишмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ёшлар тайёргарликни давом эттиришмоқда
photo: UFF

Бу йилги мавсумда илк бор расмий мусобақаларда қатнашиб, маҳоратларини сайқаллаб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни кунларда мамлакат биринчилигининг сўнгги турига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Константин Свиридов бошчилигидаги ёшларимиз Биринчи лигага нисбатан "ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида ёрқинроқ иштирок этаётганини қайд этиш лозим. Шу боисдан йигитлар Биринчи лиганинг якуний турида мухлисларини хурсанд этишга астойдил ҳозирланишмоқда.

Ички мусобақаларда тўпланаётган тажриба мавсум охирида Ёшлар терма жамоамизга қўл келиши керак. Зеро, ЎФФ раҳбарияти куз фаслида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига айнан мана шу ёшларимизни юборишни режалаштирган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг