Футзал. Ҳудудий лига ғолиблари Республика турнири бошланди
Мамлакатимиз футзали тарихида кетма-кет иккинчи мавсум Ҳудудий лига ғолиблари Республика турнири ўтказилмоқда. Ўтган йилги мусобақага Андижон шаҳри мезбонлик қилган бўлса, бу йилги турнир Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида бўлиб ўтмоқда.
Бугун жамоалар гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувларида майдонга чиқишди. Кутилганидек, мезбонлар ҳамда пойтахт вакиллари турнирга пухта тайёргарлик билан келганликларини намоиш этишди. Ҳудудлар кесимида жамоаларнинг тайёргарлик даражасидаги тафовут айрим учрашувларда қайд этилган йирик ҳисобларда ҳам ўз аксини топди.
Гуруҳ босқичи баҳслари 10-июн, чоршанба куни якунланади. Эслатиб ўтамиз, гуруҳларда 1–2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финал йўлланмасини қўлга киритади. 11-июндан бошлаб эса турнирнинг плей-офф босқичига старт берилади.
1-тур натижалари | 8-июн (душанба)
“A” гуруҳи
“Жалойир” – “Чироқчи” 3:11
“Жиззах ФМ” – АДУ 1:2
“B” гуруҳи
“Хонқа” – “Зафар” 4:2
“Эзгу ният” – “Олимпик” 15:0
“C” гуруҳи
“Навоий Уран” – “Парма” 2:8
“D” гуруҳи
БухДУ – “Гулистон-2” 7:0