locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Учинчи давранинг илк турига Жиззах шаҳри мезбонлик қилади

Футзал бўйича мамлакат миллий чемпионати — Олий лига жамоалари ўртасидаги сўнгги, учинчи давра баҳсларининг бошланиш муддати маълум бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Учинчи давранинг илк турига Жиззах шаҳри мезбонлик қилади
photo: UFF

Футзал бўйича мамлакат миллий чемпионати — Олий лига жамоалари ўртасидаги сўнгги, учинчи давра баҳсларининг бошланиш муддати маълум бўлди. Якуний давранинг илк тури, яъни 9-тур учрашувлари жорий йилнинг 10–13-март кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Тур ўйинларига вилоят футбол академияси спорт зали мезбонлик қилади.

Чемпионатимиз ҳал қилувчи паллага етиб келинди. Ҳар бир учрашувда жамоалар олтинга тенг очколар учун майдонга тушади. Шу боис 9-тур доирасида мухлисларни бир-биридан қизиқарли ва муросасиз ўйинлар кутмоқда.

9-тур олдидан амалдаги чемпион “BMB PFC” энг яқин таъқибчиси СҚБдан 8 очкога илгарилаб кетган. Сўнгги уч мавсум давомида жиззахликларнинг асосий рақобатчиси бўлиб келган “Oil Star” эса пешқадамдан 9 очко орқада қолган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Беш карра Ўзбекистон чемпиони — ОКМК ҳам медаллар учун курашдан четда эмас.

Шундай экан, мухлислар чемпионлик ва совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар ўртасидаги кескин рақобатга гувоҳ бўлишади. Лиганинг ўрта ва қуйи поғоналарида бораётган жамоалар ҳам осонликча таслим бўлмаётганини инобатга олсак, баҳорги турлар янада шиддатли кечиши кутилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Жиззах шаҳри аҳолиси ҳамда меҳмонларини Олий лиганинг 9-тур учрашувларига таклиф этамиз.

Изоҳ: 8-тур ўйинларига келмаган “Сурхон” жамоаси чемпионат ва Кубок баҳсларидан четлатилгани сабабли, термизликлар иштирок этиши керак бўлган учрашувларда рақиб жамоаларга техник ғалаба ёзилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг