locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Турнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум

10-тур якунлари бўйича эълон қилинган сўровномамизда “Максам-Чирчиқ” бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов 39 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Турнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум
photo: UFF

Турнинг "энг яхши мураббийи"га номзодлар

Ўзбекистон футзал федерацияси 2025/2026-йилги мавсумнинг ҳар бир туридан сўнг "энг яхши мураббий" номинацияси ғолибини аниқлаб келаётганидан хабарингиз бор. 10-тур якунлари бўйича эълон қилинган сўровномамизда “Максам-Чирчиқ” бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов 39 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлганди. Кейинги натижаларни Нодир Элибоев (35%), Константин Свиридов (14%) ва Фузули Хайруллоев (13%) қайд этди.

11-турда ҳам биз эътиборингизга беш нафар номзодларни ҳавола этамиз. Улардан қай бири самарали меҳнат қилди ва Сизда ёрқин таассурот қолдирди? Буни аниқлаб бериш учун Telegram каналимиздаги сўровномада фаол қатнашинг.

photo: UFF

Қуйида номзодлар эътиборингизга ҳавола этилади:

1. Аҳаджон Юсупов ("Локомотив") — 3 та ўйин, 3 та ғалаба (1 таси техник ғалаба), тўплар фарқи — 7:4.
2. Нодир Элибоев ("BMB PFC") — 3 та ўйин, 3 та ғалаба (1 таси техник ғалаба), тўплар фарқи — 8:3.
3. Александр Петров (ОКМК) — 3 та ўйин, 2 та ғалаба (1 таси техник ғалаба), 1 та дуранг. тўплар фарқи — 6:2.
4. Константин Свиридов (СҚБ) — 3 та ўйин, 2 та ғалаба, 1 та мағлубият, тўплар фарқи – 12:7.
5. Фузули Хайруллоев ("Oil Star") — 3 та ўйин, 1 та ғалаба, 2 та дуранг, тўплар фарқи — 8:6.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг