locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Тошкент вилояти истеъдодлари ўзларини намоён этишди

Шу тариқа, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида режалаштирилган селекция босқичлари муваффақиятли якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Тошкент вилояти истеъдодлари ўзларини намоён этишди
photo: UFF

Ўзбекистон футзал федерациясининг "Истеъдодларни излаймиз" лойиҳаси навбатдаги манзил сифатида Тошкент вилоятига ташриф буюрди. Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгар" спорт мажмуасида ташкил этилган селекцияда 2008-йилда ва ундан кейин туғилган қарийб 40 нафар ёш футзалчи ўз маҳоратини намоён этди.

Саралаш жараёнини Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев, ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Тожибоев, ЎФФ терма жамоалар билан ишлаш департаменти бошлиғи Рустам Зупаров ҳамда ҳудуд мураббийлари кузатиб боришди.

Машғулотлар давомида иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, техник маҳорати, тактик фикрлаши ва футзални англаш даражаси синовдан ўтказилди. Назорат учрашувларида эса ёшлар ўзларининг ҳақиқий имкониятларини намоён этишди. Якунда энг иқтидорли футзалчилар мураббийлар эътиборига тушиб, кейинги босқич учун тавсия этилди.

Шу тариқа, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида режалаштирилган селекция босқичлари муваффақиятли якунланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг