Футзал. Терма жамоамиз Ар-Риёдда илк машғулотни ўтказди
VI Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этиш учун бугун Саудия Арабистони пойтахти — Ар-Риёд шаҳрига етиб келган Ўзбекистон миллий терма жамоаси куннинг иккинчи ярмида дастлабки машғулотни ўтказди.
Нодир Элибоев бошчилигидаги мураббийлар штаби бугунги жисмоний тайёргарлик машқларига эътибор қаратди. Тренеражёр залида кечган жараён юқори суръатда ва ишчан руҳда ўтди.
Терма жамоа ўйинчиларининг кайфияти аъло, жамоада кўтаринки муҳит ҳукм сурмоқда. Барча футзалчилар машғулотларда чин дилдан тер тўкиб, мураббийлар томонидан берилган кўрсатма ва топшириқларни аъло даражада бажаришди.
Эслатиб ўтамиз, эртага жамоаларга мусобақа олдидан Ислом бирдамлиги ўйинлари ўтказиладиган Олимпия спорт мажмуаси ўйин залида расмий машғулот ўтказиш имконияти берилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини 4-ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 да Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказади.