locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Сурхондарёда янги футзал жамоаси тузилди

ТерДУ тарбияланувчилари жahon ва Осиё миқёсидаги мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя этиб, юксак натижаларни қўлга киритишган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Сурхондарёда янги футзал жамоаси тузилди
photo: UFF

Мамлакатимизнинг жанубий дарвозаси — Термиз шаҳридан хушхабар олдик. Юртимизнинг нуфузли олийгоҳларидан бири саналувчи Термиз давлат университети қошида янги футзал жамоаси тузилди ва расмий рўйхатдан ўтказилди.

ТерДУда спортга бўлган эътибор ҳар доим юқори бўлиб келган. Университетда меҳнат қилаётган мутахассислар ва тренерлар ҳақиқий спорт фидойиларидир, десак муболаға бўлмайди. Бу таълим даргоҳининг гандбол, волейбол ва футбол бўйича жамоалари мамлакат биринчилиги ҳамда Республика турнирларида муносиб иштирок этиб келишмоқда.

Шунингдек, университет спортнинг олимпиада йўналишлари, айниқса яккакураш турлари бўйича юзлаб иқтидорларни етиштириб берган. ТерДУ тарбияланувчилари жahon ва Осиё миқёсидаги мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя этиб, юксак натижаларни қўлга киритишган.

Эндиликда эса Термиз давлат университетининг янги футзал жамоаси ҳам Ўзбекистон футзал федерациясининг декабрь ойида старт оладиган Биринчи лига мусобақаларида қатнашиш учун расмий талабномаларни тақдим этди.

Биз ТерДУ (ректори Абдуқодир Тошқулов) футзал жамоасига бўлғуси мусобақаларда омад ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг