locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Совринли ўринлар учун даъвогарлар сараланди

Сўнгги чорак финал баҳсида Тошкент шаҳрининг ТХО жамоаси Бухоро Давлат Университети жамоасини 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Футзал. Совринли ўринлар учун даъвогарлар сараланди
photo: UFF

Бугун Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида футзал бўйича Ҳудудий лига ғолиблари Республика турнирининг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, мусобақанинг совринли ўринлари учун курашни давом эттирадиган ярим финалчилар номи маълум бўлди.

Дастлабки чорак финал баҳсида Қашқадарё вилоятининг “Чироқчи” ҳамда Хоразм вилоятининг “Хонқа” жамоалари ўзаро куч синашди. Голларга бой ва муросасиз кечган учрашувда хоразмликлар 6:3 ҳисобида зафар қучиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Жиззах вилояти чемпиони — “Эзгу ният” жамоаси эса Андижон Давлат Университети вакилларига қарши баҳсда ҳам ўзининг жиддий мақсадларини намоён этди. Мусобақа мезбонлари йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштиришди — 10:2.

Тошкентнинг “Парма” жамоаси ҳамда Самарқанднинг “Динамо U-18” жамоаси ўртасидаги учрашув кескин курашларга бой бўлди. Асосий вақтда 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, пенальтилар сериясида омад пойтахтликларга кулиб боқди — 5:4.

Сўнгги чорак финал баҳсида Тошкент шаҳрининг ТХО жамоаси Бухоро Давлат Университети жамоасини 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, 12-июндан бошлаб турнирнинг барча учрашувлари Ўзбекистон футзал федерациясининг YouTube канали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Чорак финал | 11-июн
“Чироқчи” – “Хонқа” – 3:6
“Эзгу ният” – АДУ – 10:2
“Парма” – “Динамо U-18” – 2:2 (пенальтилар – 5:4)
БухДУ – ТХО – 4:5

Ярим финал | 12-июн
10:00 — “Хонқа” ва “Парма”
11:00 — “Эзгу ният” ва ТХО

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг