locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўсмирларимиз Жиззахдаги йиғинни якунлади

Терма жамоамиз 22–31 октябр кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўсмирларимиз Жиззахдаги йиғинни якунлади
photo: UFF

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси III Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик доирасидаги навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Жиззах шаҳрида ўтказди. Беш кун давом этган машғулотлар Жиззах футбол академияси залида олиб борилди ва бугун Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ёшлар таркибига қарши назорат учрашуви билан якунланди.

Дилшод Раҳматов бошчилигидаги ўсмирларимиз энди Тошкент шаҳрида тўпланади ва мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказади. Тошкентдаги йиғин доирасида Қирғизистон ўсмирлар терма жамоасига қарши назорат бахси ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар терма жамоамиз жорий йилнинг 22–31 октябр кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг