locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Миллий жамоа йиғини қизғин паллага кирди

Хосе Мария Мендес бошчилигидаги Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини энг муҳим босқичга етди
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Футзал. Сбор национальной команды вышел на самую горячую стадию
photo: UFF

Хосе Мария Мендес бошчилигидаги Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини энг муҳим босқичга етди. Пойтахтимиздаги Миллий терма жамоалар маркази спорт залида ўтаётган йиғинда машғулотлар ҳар куни икки маҳалдан олиб борилмоқда.

Испаниялик мутахассис терма жамоага жалб қилинган номзодларга ўзининг ўйин фалсафаси ва замонавий футзал талаблари асосидаги ғояларни амалий машғулотлар орқали сингдириб бормоқда. Турли тактик ишланмалар, комбинациялар устида мунтазам жиддий иш олиб борилмоқда.
Футзалчиларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган машғулотлар ҳам ранг-баранг ҳамда қизиқарли тарзда ташкил этилаётгани кузатилмоқда.

Бу галги йиғинга португалиялик тажрибали мутахассис Нуно Мигелнинг жалб этилиши жамоа учун ҳар томонлама катта фойда бермоқда. Айниқса, дарвозабондан бошланадиган тезкор ҳужумлар, прессинг пайтидаги ҳаракатлар, дарвозабонни бешинчи ўйинчи сифатида ҳужумга қўшиш каби замонавий футзал элементлари бўйича олиб борилаётган машғулотлар футболчилар учун муҳим тажриба вазифасини ўтамоқда.

Шунингдек, португалиялик мураббий миллий, ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари дарвозабонлари учун алоҳида машғулотлар ташкил этмоқда. Унинг ишлаш услуби нафақат дарвозабонлар, балки терма жамоа мураббийлар штаби ҳамда клуб дарвозабонлар мураббийларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мазкур йиғин 12-июнга қадар давом этади. Шундан сўнг Хосе Мария Мендес қисқа муддатга ватанига жўнаб кетади. Мутахассис август ойида яна Ўзбекистонга қайтиб, миллий терма жамоани расмий мусобақаларга тайёрлаш жараёнини давом эттиради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг