Футзал. Рустам Умаров — «BMB PFC» мураббийлар штабига қўшилди
Рустам Умаров профессионал футзалчилик фаолиятини расман якунлади.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: UFF
Ўзбекистон футзалининг энг тажрибали ва ёрқин намоёндаларидан бири, Осиё чемпионатларида иштирок этиш бўйича мутлақ рекорд соҳиби, миллий терма жамоамизнинг кўп йиллик дарвозабони Рустам Умаров профессионал футзалчилик фаолиятини расман якунлади.
Эндиликда у амалдаги Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби — “BMB PFC” мураббийлар штабида фаолият олиб боради. Рустам Умаров жамоада дарвозабонлар тайёргарлиги учун масъул мураббий сифатида иш бошлади.
Фаолияти давомида Рустам Умаров забт этмаган чўққи деярли қолмади. У:
Кўп карра Ўзбекистон чемпиони;
Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги соҳиби;
Осиё чемпионатларининг кўп карра кумуш ва бронза медали совриндори;
Қатор нуфузли халқаро мусобақалар ғолиби бўлди.