locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Пойтахтликлар финални “бегона” қилишмади

Эртага дастлаб бронза медаллари учун учрашув бўлиб ўтади.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Футзал. Пойтахтликлар финални “бегона” қилишмади
photo: UFF

Хабар берганимиздек, бугун Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида Ҳудудий лига ғолиблари ўртасидаги Республика турнирининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳар икки баҳс ҳам сўнгги сонияларгача мухлисларни катта ҳайжонда ушлаб турди.

“Хонқа” ва “Парма” жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳисобни дастлаб тўшкентликлар очган бўлишса-да, биринчи бўлим якунига келиб xorazmliklar икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишганди. Мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидан бирида футзалга бўлган қизиқиш ва эътибор қайта тикланаётганини Давронбек Саидов шогирдлари майдондаги ғайрат ва шижоатлари билан намоён қилишга ҳаракат қилишди.

Бироқ таркибини Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бир қатор иқтидорли футболчилари билан кучайтирган, ҳаваскор жамоалар ўртасидаги “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақаси ғолиби бўлган “Парма” учрашувнинг ҳал қилувчи дақиқаларида ташаббусни ўз қўлига олди ва ғалаба қозонди. Қизиқарли ҳамда муросасиз курашларга бой ўтган баҳсга Алексей Соколов ва Абдулборий Ильясовларнинг голлари якунги нуқта қўйди.

Драматизм жиҳатидан иккинчи ярим финал биринчисидан ҳам устун келди. Асосий вақтда саккизта гол урилган бўлса-да, ғолиб номи аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса пойтахт вилояти округи ҳарбийлари омадлироқ чиқишди. Тўққизтадан футболчи зарба берган серияда ТХО 6:5 ҳисобида зафар қучиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эртага дастлаб бронза медаллари учун учрашув бўлиб ўтади. Шундан сўнг турнирнинг бош соврини эгаси финал баҳсида аниқланади.

Ярим финал | 12-июн
“Хонқа” – “Парма” 4:7
“Эзгу ният” – ТХО 4:4 (пенальтилар – 5:6)

3-ўрин учун | 13-июн
10:00 — “Хонқа” ва “Эзгу ният”

ФИНАЛ | 13-июн
11:30 — “Парма” ва ТХО

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг