locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. “Orient Ceramic” билан ҳамкорлик давом этади

“Orient Ceramic” 2026-йилги мавсум давомида ҳам Ўзбекистон футзал федерациясининг расмий ҳомийси сифатида фаолиятини давом эттиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. “Orient Ceramic” билан ҳамкорлик давом этади
photo: UFF

Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамда Orient Ceramic ўртасидаги ҳамкорлик битими яна бир йилга узайтирилди.

Келишувга кўра, “Orient Ceramic” 2026-йилги мавсум давомида ҳам Ўзбекистон футзал федерациясининг расмий ҳомийси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Мазкур ҳамкорлик доирасида компания футзални мамлакатимизда янада кенг тарғиб этиш, Ўзбекистон чемпионати, биринчилиги ҳамда Кубоги мусобақалари нуфузини ошириш, шунингдек, терма жамоаларимизнинг халқаро майдонларда юқори натижаларга эришиши учун зарур шарт-шароитлар яратишда яқин кўмакчи бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон футзал федерацияси ва “Orient Ceramic” ўртасида имзоланган ушбу битим ҳар икки томон учун самарали ва хайрли бўлишига ишонч билдирамиз",-дея ёзилади UFF расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг