locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал Олий лигаси 8-тур ва 1-лига 3-тур учрашувлари таҳлил қилинди

Таҳлил жараёнида ҳакамлик сифатини янада ошириш, учрашувларда ягона талқин ва қарорлар қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал Олий лигаси 8-тур ва 1-лига 3-тур учрашувлари таҳлил қилинди
photo: UFF

Zoom платформаси орқали Ўзбекистон футзал Олий лигасининг 8-тури ва 1-лиганинг 3-тур доирасида ўтказилган учрашувлар юзасидан навбатдаги таҳлил йиғилиши ташкил этилди.

Унда тажрибали инструкторлар иштирок этиб, ўйинларда қайд этилган ҳакамлик қарорлари, баҳсли вазиятлар ва учрашувларнинг муҳим эпизодлари атрофлича кўриб чиқилди. Онлайн тарзда ўтган йиғилишда футзал ҳакамлари ҳам қатнашиб, ўйинлар давомида юзага келган ҳолатлар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Таҳлил жараёнида ҳакамлик сифатини янада ошириш, учрашувларда ягона талқин ва қарорлар қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг