Футзал. Олий лигада 3-тур учрашувлари муддати маълум
3-тур баҳсларига Жиззах шаҳридаги Олимпия захираларини тайёрлаш маркази спорт зали мезбонлик қилади.
photo: UFF
28-сентябрь куни Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат XXIX миллий чемпионати – Олий лиганинг 2-тур учрашувлари старт олади.
Чемпионатда иштирок этаётган жамоаларнинг барчаси бугун водий гавҳари – Андижон шаҳри томон йўлга чиқишди.
Бу орада эса ЎФФ Олий лиганинг 3-тур ўйинлари манзили ва муддатини эълон қилди. Унга кўра 3-тур баҳсларига Жиззах шаҳридаги Олимпия захираларини тайёрлаш маркази спорт зали мезбонлик қилади.
Баҳслар эса 8-13-октябрь саналарда бўлиб ўтади. Тўлиқ тақвим билан қуйидаги суратда танишиб олишингиз мумкин.

Иброҳим Жалолов
Редактор