locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Олий лига 4-тур учрашувларига Қарши шаҳри мезбонлик қилади

Ўйинлар 22 – 25-октябрь саналарида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Олий лига 4-тур учрашувларига Қарши шаҳри мезбонлик қилади
photo: UFF

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига жамоаларининг 4-тур учрашувлари шу йилнинг 22 – 25-октябрь саналарида Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Турга “Геолог” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Мазкур тур Олий лигада биринчи даврани якунлаб беради. Шу боис ҳам барча иштирокчилар давранинг сўнгги икки учрашувидан максимал очко жамғариш ҳаракатини қилиши аниқ.

Бу эса мухлисларга қизиқарли ва муросасиз ўйинларни тақдим этади. 4-турнинг ҳар бир ўйин кунида марказий учрашувлар бор. Айниқса чемпионат етакчилари “BMB PFC”, ОКМК, СҚБ, “Насаф”, “Локомотив”, “Oil Star”, “Бунёдкор” жамоаларининг ўзаро ҳисоб-китоби “турни ёндирди”.

Шу маънода қашқадарёлик футзал ишқибозлари ҳамда Қарши шаҳри меҳмонларига Олий лиганинг 4-тур учрашувларини ўтказиб юбормаслигини маслаҳат берамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг