locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Олий лига, 3-тур якунлари: голлар, очколар, рақамлар ҳақида батафсил

Турда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалар жанубликлар бўлишди: “Насаф” – 17 та, “Сурхон” – 16 та гол;
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Олий лига, 3-тур якунлари: голлар, очколар, рақамлар ҳақида батафсил
photo: UFF

3-турда жамоалар 18 та учрашув ўтказишди. Мазкур учрашувларда дарвозаларга 105 та гол киритилди. Ўртача ҳар битта учрашувда мухлислар 5,83 тадан гол кўришди.

Сермахсуллик борасида бу тур аввалгиларидан орқада қолди. Қиёслаш учун ёдга оламиз, 1-турда дарвозаларга энг кўп – 125 та тўп киритилган бўлса, 2-турда мухлислар 113 та голнинг шоҳиди бўлишганди.

Чемпионатда очко жамғармадан жамоа қолмади. Дастлабки икки турдан кейин очкосиз келаётган ягона жамоа – “Максам-Чирчиқ” Жиззахдаги турда 2 та ғалабани қўлга киритди ва мавқеини сезиларли даражада яхшилаб олди.

Турда барча учрашувларини ютган жамоалар: BMB PFC, ОКМК, “Oil Star” — 3 тадан ўйинда рақибларини таслим этишди.

Турда барча учрашувларини ютқазган жамоалар: “Насаф”, “Сурхон”, “Қизилқум” – 3 тадан мағлубият.

Турнинг энг сермахсул жамоаси – BMB PFC бўлди – 19 та гол. “Бунёдкор” 16 та тўп билан кейинги поғонани банд этди;

Турда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалар жанубликлар бўлишди: “Насаф” – 17 та, “Сурхон” – 16 та гол;

Турда энг кам гол ўтказган жамоа “Максам-Чирчиқ” бўлди – 3 та. BMB ҳамда ОКМК ўз дарвозаларидан 5 тадан тўп олиб чиқишди;

Энг кам гол урган жамоалар – “Қизилқум” ва “Сурхон” – 3 тадан;

Энг йирик ҳисоб: “Бунёдкор” – “Қизилқум” – 8:1, “Oil Star” – “Сурхон” – 7:0;

Энг сермахсул ўйин: BMB PFC – “Насаф” – 8:2, “Сурхон” – “Бунёдкор” – 3:7;

Энг кам гол урилган ўйин: “Максам-Чирчиқ” – “Сурхон” – 2:0, “Бунёдкор” – “Нефтчи” – 1:1;

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг