locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Олий лига 3-тур учрашувларига Жиззах шаҳри мезбонлик қилади

Учрашувлар 8-13-октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Олий лига 3-тур учрашувларига Жиззах шаҳри мезбонлик қилади
photo: Futsal Uzbekistan

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига жамоаларининг 3-тур учрашувлари шу йилнинг 8 – 13-октябрь саналарда Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Турга Жиззах вилояти футбол олий маҳорати мактаби спорт зали мезбонлик қилади.

Мазкур турда ҳам мухлислар деярли ҳар куни бири-биридан қизиқарли ва муросасиз учрашувларнинг шоҳиди бўлишади. Айниқса, чемпионат пешқадамлари – BMB, SQB, ОКМК, “Насаф” жамоаларининг ўзаро ўйинлари ишқибозлар диққат марказида туриши аниқ.

Ўз навбатида кураш мусобақа жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган жамоалар ўртасида ҳам шиддатли кечмоқда. Барча жамоалар майдонга фақат ғалаба иштиёқида чиқаётганлиги ўйин кунларини безаб беряпти.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг