locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади

Баҳслар Универсал спорт мажмуасида ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади
photo: UFF

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига жамоаларининг 2-тур учрашувлари шу йилнинг 28-сентябр – 2-октябрь саналарида Андижон шаҳрида бўлиб ўтади. Турга 2024-йилги жаҳон чемпионати муносабати билан қуриб фойдаланишга топширилган замонавий “Универсал” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Мазкур турда ҳам мухлислар деярли ҳар куни бир қатор қизиқарли учрашувларнинг шоҳиди бўлишади. Барча жамоалар дастлабки тур баҳсларидан тегишли хулоса чиқаришган. Шу маънода ҳеч бир жуфтликда осон, ўткинчи ўйин бўлмаслиги аниқ. Шундай экан, Андижон шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйинларни ўтказиб юборманг.

Ўзбекистон футзал федерацияси 2-турнинг барча ўйинларини ўзининг You Tube канали орқали жонли тарзда намойиш этишни режалаштирган. Қолаверса, Telegram каналимиз орқали ҳам жонли, матнли трансляция бериб борилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг