Футзал. Олий лига: 2-тур баҳсларига 2 кун қолди
Футзал бўйича Мамлакат миллий чемпионати — Олий лиганинг 2-тур баҳслари бошланишига икки кун қолди.
XXX миллий чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларига 30-сентябрь куни старт берилиб, 5-октябрда якунига етади.
2-тур баҳслари ҳам Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида бўлиб ўтади.
Жамоалар Жиззахга етиб келиб, баҳсларга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Жумладан, “Хоразм” ҳамда “Сайхун” жамоалари машғулотларни аллақачон Жиззахда олиб боришмоқда.
2-турда ҳам мухлисларни ҳар куни учтадан муросасиз ва қизиқарли учрашув кутмоқда. Бuni қуйида берилаётган тақвимга назар ташлаб, амин бўлишингиз мумкин.
Шу боис барча футзал ишқибозларини Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залига чорлаймиз! Мажмуага кириш ва ўйинларни томоша қилиш мутлақо бепул.
Жиззахга бора олмайдиган мухлислар учун эса барча учрашувлар ЎФФнинг YouTube канали ҳамда ижтимоий тармоқлари орқали жонли эфирда ёритиб борилади.
2-ТУР ТАҚВИМИ
30-сентябрь, чоршанба
15:00 — Лочин — Зарафшон
17:00 — Нефтчи — Самарқанд
19:00 — Насаф — Хоразм
1-октябрь, пайшанба
15:00 — Зарафшон — Самарқанд
17:00 — Лочин — Хоразм
19:00 — Насаф — Нефтчи
2-октябрь, жума
15:00 — Сайхун — СҚБ
17:00 — Максам-Чирчиқ — Олмалиқ
19:00 — БМБ — Нурафшон
3-октябрь, шанба
15:00 — Самарқанд — Хоразм
17:00 — Лочин — Нефтчи
19:00 — Насаф — Зарафшон
4-октябрь, якшанба
15:00 — Сайхун — Максам-Чирчиқ
17:00 — БМБ — СҚБ
19:00 — Олмалиқ — Нурафшон
5-октябрь, душанба
15:00 — Сайхун — Нурафшон
17:00 — Максам-Чирчиқ — БМБ
19:00 — СҚБ — Олмалиқ