locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ғолиблик учун кураш кескинлашмоқда

Ҳаваскор жамоалар ўртасидаги “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасида ғолиб чиқиш учун кураш турдан турга кескинлашиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ғолиблик учун кураш кескинлашмоқда
photo: UFF

Ҳаваскор жамоалар ўртасидаги “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасида ғолиб чиқиш учун кураш турдан турга кескинлашиб бормоқда. Айни пайтда жамоалар 13-тур учрашувларини ортда қолдиришди. Мусобақа жадвалида бир қатор собиқ футзалчиларни ўзида жамлаган “Парма” жамоаси пешқадамлик қиляпти. Совринли ўринлар учун курашда БМБ, СҚБ ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларининг ҳам имкониятлари яхши.

Сўнгги турда мухлислар бир қатор шиддатли ўйинларнинг шоҳиди бўлишди. Жумладан, “Истиқлол” жамоаси кутилмагнда БМБ ҳаваскорларини голларга бой ўйинда битта тўп фарқи билан мағлубиятга учратди. “Парма” ҳамда СҚБ жамоалари ўртасидаги баҳсда томонлар дурангга рози бўлишди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса мусобақа мезбонлари – Тошкент ахборот технологиялари университети жамоасини тор мор этди. Божхоначилар Иқтисод ва молия вазирлиги жамоасидан устун келган бўлса, “Камол Construction” жамоаси “Олимпик”ни доғда қолдирди.

photo: UFF



“ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг навбатдаги – 14-тур учрашувлари шу ойнинг иккинчи шанба куни – 11-апрел санада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг