locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Медаллар учун кураш олиб бораётган саккиз жамоанинг номи маълум!

Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида давом этаётган Ҳудудий лига ғолиблари Республика турнирида бугун гуруҳ босқичи баҳслари якунланди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Футзал. Медаллар учун кураш олиб бораётган саккиз жамоанинг номи маълум!
photo: UFF

Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида давом этаётган Ҳудудий лига ғолиблари Республика турнирида бугун гуруҳ босқичи баҳслари якунланди. Натижада ғолиблик учун курашни давом эттирадиган чорак финал иштирокчилари номи маълум бўлди.

“A” гуруҳида “Чироқчи” жамоаси 100 фоизлик натижа қайд этди. Икки учрашувда ғалаба қозонган Андижон Давлат Университети (АДУ) жамоаси эса иккинчи ўринни эгаллади.

“B” гуруҳида мезбонлар — “Эзгу ният” жамоаси барча учрашувларда муваффақият қозониб, 9 очко жамғарди. Хоразм вилоятининг “Хонқа” жамоаси эса 6 очко билан иккинчи ўриндан жой олди.

“C” гуруҳида кутилганидек пойтахтнинг “Парма” жамоаси биринчиликни қўлдан бермади. ТХО жамоаси эса иккинчи ўрин билан чорак финал йўлланмасини расмийлаштирди.

“D” гуруҳида Бухоро Давлат Университети ва Самарқанднинг “Динамо U-18” жамоалари бир хил — 4 тадан очко жамғариб, плей-офф босқичига йўлланма олди.

Тўпурарлар пойгасида “Эзгу ният” ҳужумчиси Сухроб Ҳайитбоев 8 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. “Зафар” жамоаси вакили Мухсин Валиeв ҳисобида 7 та гол мавжуд бўлса, “Чироқчи” футболчиси Элнур Жорияқулов 6 мартаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Чорак финал учрашувлари 11-июн куни бўлиб ўтади. Ярим финал баҳслари 12-июн, медалчилар номини аниқлаб берувчи 3-ўрин учун учрашув ҳамда финал эса 13-июн санасига режалаштирилган.

3-тур натижалари | 10-июн (чоршанба)

“A” гуруҳи
“Жалоир” – АДУ — 2:7
“Чироқчи” – “Жиззах FM” — 5:1

“B” гуруҳи
“Хонқа” – “Олимпик” — 12:1
“Зафар” – “Эзгу ният” — 2:5

“C” гуруҳи
“Парма” – ТХО — 4:3

“D” гуруҳи
“Гулистон-2” – “Динамо U-18” — 2:4

Чорак финал | 11-июн (пайшанба)

10:00 — “Чироқчи” ва “Хонқа”
11:00 — “Эзгу ният” ва АДУ
12:00 — “Парма” ва “Динамо U-18”
13:00 — БухДУ ва ТХО

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг