locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. «Лочин» парвозга шайланмоқда

2026/2027-йилги мавсумдан бошлаб Наманган вилоятига яна катта футзал қайтмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. «Лочин» парвозга шайланмоқда
photo: UFF

2026/2027-йилги мавсумдан бошлаб Наманган вилоятига яна катта футзал қайтмоқда. Мамлакат чемпионатларида "Локомотив" номи остида иштирок этиб келган жамоа ўз номи, манзили ва мақомини ўзгартириб, Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилувчи "Лочин" МЧЖ профессионал футзал клуби сифатида қайтадан ташкил этилди ва рўйхатдан ўтказилди.

Айни пайтда клубда янги мавсумга тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Жамоанинг ўтган мавсумдаги асосий таркиби деярли тўлиқ сақлаб қолинган. Футзалчиларнинг аксарияти Наманган футзал мактаби тарбияланувчилари ҳисобланади.

Шунингдек, мураббийлар штаби янги мавсум бошлангунига қадар Наманган вилоятида ўтказилган "Истеъдодларни излаймиз" селекция лойиҳаси ғолибларини кўздан кечириб, энг муносиб, иқтидорли ёшларни таркибга жалб этишни ҳам режалаштирган.

Куни кеча клубнинг янги рамзи расман тасдиқланди ва Ўзбекистон футзал федерациясига тақдим этилди.

"Наманганлик футзал мухлисларининг ишончини оқлаш учун бор куч ва маҳоратимизни сафарбар этамиз. Ҳар доим олдимизга юқори мақсадларни қўйиб келганмиз. Янги мавсумда ҳам мамлакат чемпионати, ҳам Ўзбекистон кубогида муваффақиятли иштирок этиб, совринли ўринлар учун курашишни мақсад қилганмиз,"дейди жамоа бош мураббийи Аҳаджон Юсупов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг