locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Корея матбуоти нега Ўзбекистонга қизиқиб қолди?

Жанубий Кореянинг оммавий футзал нашрларидан бири — K-FUTSAL ўзининг ижтимоий тармоқлари, хусусан Instagram саҳифасида Ўзбекистон Футзал федерациясининг иш тизими ҳақида мақола эълон қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Корея матбуоти нега Ўзбекистонга қизиқиб қолди?
photo: UFF

Жанубий Кореянинг оммавий футзал нашрларидан бири — K-FUTSAL ўзининг ижтимоий тармоқлари, хусусан Instagram саҳифасида Ўзбекистон Футзал федерациясининг иш тизими ҳақида мақола эълон қилди.

Унда айни пайтда Ўзбекистонда бир-бирини тўлдирувчи уч авлод терма жамоалари — миллий, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари изчил фаолият юритаётгани алоҳида эътироф этилган. Муаллифнинг таъкидлашича, айнан мана шундай тизим Жанубий Корея футзали учун ҳам муҳим тажриба бўлиши мумкин.

Мақолада шундай савол ўртага ташланади: миллий ва ёшлар терма жамоаларига эътибор қаратилиши тушунарли, аммо нега ўзбекистонликлар айнан 2013-йилда ва ундан кейин туғилган ўсмирлар билан бугундан ишлашни бошлаган?

Муаллиф бу саволга ўзи жавоб беради.

Гап шундаки, 2029-йилда Тошкентда Осиё ёшлар ўйинлари бўлиб ўтади. Ўша пайтга келиб, бугунги 12–13 ёшли болалар мусобақада қатнашадиган 15–16 ёшли авлодга айланади. Демак, тайёргарлик мусобақа арафасида эмас, балки мақсадли нуқтадан орқага қараб режалаштирилмоқда.

2029 → мусобақада қатнашадиган авлод → бугунги 12–13 ёшли футболчилар → мамлакатнинг 12 ҳудудида скаутлик тизими.

Бундай ёндашувда иккиланыш ёки тасодифга ўрин қолмайди. Мақсад аниқ, унга элтувчи йўл ҳам олдиндан белгиланган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг