Футзал. Клублардан дараклар | «Nasaf» PFCга янги ўйинчилар келиб қўшилди
Клублардан дараклар | «Nasaf» PFCга янги ўйинчилар келиб қўшилди
Қаршининг «Nasaf» PFC футзал жамоаси янги мавсум арафасида келишувга эришган икки нафар легионер футболчисини сафига қўшиб олди.
Хорижлик футзалчиларнинг ҳар иккиси ҳам тажрибали бўлиб, ҳужум чизиғида ҳаракат қилади.
Содиқ Жавади 1990 йилда туғилган. Эронлик футзалчи асосан қанот ўйинчиси сифатида майдонга тушади. Содиқ Жавади сўнгги мавсумни Озарбайжоннинг «Neftchi» футзал жамоасида ўтказган.
Виктор Товарес дос Сантос эса универсал ўйинчи ҳисобланади. 1998 йилда таваллуд топган бразилиялик футзалчи ўтган мавсумда мамлакат чемпионатида «Odyssey» клуби шарафини ҳимоя қилган.
Ҳар икки легионер футзалчига янги мамлакат ва янги жамоада омад, муваффақият ҳамда сермаҳсул мавсум тилаймиз!