locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Клублардан дараклар | Дебютантлар дуранг ўйнади

“Сайҳун” сафида кўрикда бўлган Элдор Ниғматов “Хоразм” таркибига ўтганлиги ҳақида маълумот олдик.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Клублардан дараклар | Дебютантлар дуранг ўйнади
photo: futzal

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Олий лига дебютантлари — Урганчнинг “Хоразм” ҳамда Гулистоннинг “Сайҳун” жамоалари Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида ўртоқлик-назорат учрашувида майдонга тушишди.

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой кечган баҳсда 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилди.

Биринчи бўлим “Сайҳун”нинг ҳудудий устунлигида ўтди. Бўлим ўрталарида Ўзбекистон терма жамоасига номзод Элдор Ниғматов ҳисобни очди. Танаффусга сирдарёликлар минимал устунлик билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам “Сайҳун” фаол бошлади. Элдор Ниғматов яна бир бор гол уриб, жамоаси устунлигини мустаҳкамлади.

Бироқ учрашув якунида тажрибали Александр Петров бошчилигидаги “Хоразм” жавоб голлари учун барча имкониятларни ишга солди. Хоразмликлар Беҳруз Самиев ва Исломбек Бийтуроевнинг автоголи эвазига ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Айтганча, назорат учрашувидан сўнг “Сайҳун” сафида кўрикда бўлган Элдор Ниғматов “Хоразм” таркибига ўтганлиги ҳақида маълумот олдик.

Ўртоқлик-назорат учрашуви
“Хоразм”— “Сайҳун” – 2:2 (1:0)
Голлар: Беҳруз Самиев, Исломбек Бийтуроев (автогол) — Элдор Ниғматов (2)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг