locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Истеъдодларни излаб: Келажак юлдузлари изидан

Мамлакатимиз бўйлаб иқтидорли ёшларни излаб топиш ва янги истеъдодларни кашф этиш жараёнига қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Истеъдодларни излаб: Келажак юлдузлари изидан
photo: UFF

Мамлакатимиз бўйлаб иқтидорли ёшларни излаб топиш ва янги истеъдодларни кашф этиш жараёнига қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
Жиззах вилоятида ўтказилган икки кунлик селекция кўригида юздан ортиқ ёш футзалчининг иштирок этгани бунинг яққол тасдиғидир.


Сўнгги йилларда футзал марказларидан бирига айланиб бораётган Жиззахда ушбу спорт турининг кенг оммалашаётгани бежиз эмас. Машғулотлар ва назорат учрашувлари давомида ўз маҳоратини намойиш этишга интилган ёшларнинг иштиёқи мутахассисларда катта таассурот қолдирди. Бундай истеъдодлар билан қанча ишланса ҳам оздек туюлади.

Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан амалга оширилаётган селекция ишлари келажакда ҳали қирралари тўлиқ очилмаган ўнлаб ёш истеъдодларни кашф этишга хизмат қилади. Айнан шу футболчилар эртага терма жамоаларимиз сафини тўлдириб, халқаро майдонлардаги муваффақиятларимизнинг муҳим омилига айланиши мумкин.

Жиззах вилоятида Ишчи гуруҳ аъзолари кўрикка келган ёшлар мураббийлари билан мулоқот қилиб, футболчилар маҳоратини мунтазам ошириб бориш, кўпроқ амалийот билан таъминлаш юзасидан зарур тавсиялар беришди. Бундай футболчиларга нафақат терма жамоаларда, балки Олий ва Биринчи лига клубларида ҳам эҳтиёж катта эканлиги таъкидланди. Селекция якунларига кўра эса энг истиқболли ўндан ортиқ футболчи ЎФФ ишчи гуруҳи кузатувига олинди.

ЎФФ ишчи гуруҳи бугун куннинг иккинчи ярмида навбатдаги манзил — Самарқанд вилояти сари йўлга чиқди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, самарқандлик ёшлар танлови 26 — 27-июн кунлари Вилоят футбол академия спорт залида соат 10:00 да бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг