Футзал. Ислом Бирдамлик ўйинларининг футзал мусобақаси Осиёликларнинг бенефиси билан якунланди
Ислом Бирдамлиги ўйинлари дастурига киритилган футзал баҳсларида Осиё қит’аси вакиллари зафар қучишди.
photo: UFF
Биринчи марта Ислом Бирдамлиги ўйинлари дастурига киритилган футзал баҳсларида Осиё қит’аси вакиллари зафар қучишди. Европа, Осиё ҳамда Африка қитъаси вакиллари қатнашган мусобақада сариқ қитъа гранди – Эрон терма жамоаси VI Ислом Бирдамлиги ўйинларининг чемпиони бўлди.
“Осиё Бразилияси” номи билан машҳур форслар финалда Африка қитъасининг энг кучли жамоаси — Марокаш дарвозасига жавобсиз 5 та гол киритишди!
Бронза медали учун кечган баҳсда эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақа мезбонлари Саудия Арабистони терма жамоасини пенальтилар сериясида доғда қолдирди – 7:6!
VI Ислом бирдамлиги ўйинлари
11.11.2025-йил
Финал
Марокаш – Эрон – 0:5.
3-ўрин учун
Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 1:1, пенальтилар серияси – 5:6.
Иброҳим Жалолов
Редактор