locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Иккинчи учрашувда имконият бой берилди

Бугун “Арамис” спорт залида Венгрия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Иккинчи учрашувда имконият бой берилди
photo: UFF

Бугун “Арамис” спорт залида Венгрия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Афсуски, бу сафар мезбонлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, дастлабки учрашувдаги мағлубият учун реванш олишди.

Баҳсни вакилларимиз фаол бошлашди ва ҳисобни биринчи бўлиб очишди. Бироқ кейинчалик ташаббус тўлиқ мезбонлар томонида бўлди ва уларнинг кетма-кет бешта голига биз фақат бир марта аниқ зарба билан жавоб қайтардик.

Шу тариқа, Венгрияга қарши икки учрашув якунига кўра, ҳисоб 1:1 — бир ғалаба ва бир мағлубиятни ташкил этди.

Энди миллий терма жамоамиз Европа сафарини Нидерландияда давом эттиради. Жамоамиз эртага тонгда Амстердам шаҳрига йўл олади.

Нидерландия терма жамоасига қарши учрашувлар 21 ва 22-сентябр кунлари ўтказилади.

ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
19-сентябр 2026-йил
ВЕНГРИЯ — ЎЗБЕКИСТОН
— 5:2
ГОЛЛАР: 0:1 — Абpop Ахмедзянов (6'), 1:1 — Мате Ковач (7'), 2:1 — Мате Янош Сучсак (15'), 3:1 — Золтан Салмаш (20'), 4:1 — Мадяри Чаба (21'), 5:1 — Матяш Кайтар (35'), 5:2 — Беҳруз Самиев (39').

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг