Футзал. Иккинчи тур статистикаси — маълумотлар тўрида
Иккинчи тур статистикаси — маълумотлар тўрида
“Хоразм” — 100 фоизлик натижа.
2-турда фақат “Хоразм” барча учрашувларида ғалаба қозонди. Александр Петров шогирдлари учта баҳсдан 9 очко жамғаришди.
СҚБ ҳам мағлубиятсиз.
Жиззахликлар 2-турдаги учта учрашувнинг иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашди. Икки тур якунларига кўра СҚБ чемпионатдаги мағлубиятсиз ягона жамоа бўлиб қолмоқда.
СҚБ, “Олмалиқ” ва “Насаф” — 6 очкодан.
Мазкур жамоалар 2-турда учта учрашувдан иккитасида ғалаба қозониб, бир баҳсда имкониятни бой беришди. Натижада уларнинг ҳисобига 6 тадан очко қўшилди.
“Сайхун” учун омадсиз тур.
Олий лига дебютанти “Сайхун” 2-турдаги барча учрашувларида мағлубиятга учраган ягона жамоа бўлди. “Зарафшон” ва “Нефтчи” эса ўз ҳисобларига биттадан очко ёздириб қўйишди.
Турнинг энг сермаҳсул учрашуви — 18 та гол.
БМБ PFC — “Максам-Чирчиқ” учрашувида дарвозалар 18 марта ишғол қилинди. Жиззахликларнинг 12:6 ҳисобидаги ғалабаси турдаги энг йирик ҳисоб ҳам бўлди.
0:0 — турнинг энг ноодатий ҳисоби.
“Зарафшон” — “Самарқанд” учрашувида футзал учун камдан-кам учрайдиган натижа қайд этилди. Жамоалар дарвозалар дахлсизлигини сақлаб қолишди.
Энг сермаҳсул жамоа — БМБ.
Жиззахликлар 2-турдаги учта учрашувда рақиблари дарвозасига 18 та гол уришди. Кейинги кўрсаткичлар “Хоразм” (14 та) ва “Максам-Чирчиқ” (13 та) жамоаларига тегишли.
“Максам-Чирчиқ” энг кўп гол ўтказди.
Тошкент вилояти вакиллари 2-турдаги учта учрашувда ўз дарвозаларидан 19 та тўп олиб чиқишди. “Лочин” эса 13 та гол ўтказиб юборди.
“Насаф” ва “Хоразм” — энг кам гол ўтказганлар.
Мазкур жамоалар 2-турдаги учта учрашувда ўз дарвозаларидан 6 тадан гол олиб чиқишди.
“Нефтчи” ва “Самарқанд” — энг кам гол урганлар.
Ҳар икки жамоа 2-тур давомида рақиблар дарвозасини 5 мартадан ишғол қилди. “Сайхун” ва “Зарафшон” эса 6 тадан гол уришди.