Футзал. Иккинчи баҳсда ҳам омад мезбонлар томонида бўлди
Туркистон шаҳридаги “Олимпик” спорт мажмуасида бугун Қозоғистон ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Бу галги баҳс биринчисидан анча шиддатли ва муросасиз руҳда кечди. Афсуски, кескин ва тенг курашлар остида ўтган иккинчи ўйинда ҳам омад майдон эгаларга кулиб боқди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзларидан бир ёш катта бўлган Қозоғистон терма жамоаси дарвозасини икки бор ишғол қилишга муваффақ бўлди. Чиройли комбинациялар ва голларга бой ўтган учрашув якунида 2:3 ҳисоби қайд этилди. Ёшлар терма жамоамиздан Абдулборий Ильясов ҳамда Азиз Жалолиддиновлар муваффақият қозонишди.
Қўшни мамлакатлар ёшлар терма жамоалари ўртасида кечган ушбу ўртоқлик учрашувлари ҳар икки томон учун ҳам фойдали ва манфаатли бўлди.