locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Футзал. Шуҳрат Тожибоев СҚБнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди

Мамлакат вице-чемпиони ҳамда Ўзбекистон кубоги финалчиси — Тошкентнинг СҚБ FUTZAL клуби жамоага янги бош мураббий тайинланганлигини маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Футзал. Шуҳрат Тожибоев СҚБнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди
photo: UFF

Мамлакат вице-чемпиони ҳамда Ўзбекистон кубоги финалчиси — Тошкентнинг СҚБ FUTZAL клуби жамоага янги бош мураббий тайинланганлигини маълум қилди.

Клубнинг расмий Telegram канали хабарига кўра, Ўзбекистон футзалининг яқин ўтмишдаги ёрқин намояндаларидан бири, Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётган Шуҳрат Тожибоев жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Томонлар ўртасида тегишли шартнома имзоланган.

Шуҳрат Тожибоев футболчилик фаолияти давомида ҳам, мураббийлик соҳасида ҳам мамлакат футзали ривожига муносиб ҳисса қўшган мутахассислардан бири саналади. Энди у юқори мақсадларни кўзлаётган СҚБ FUTZALни янги марралар сари бошлаб боради.

Клуб матбуот хизмати янги мураббийга муваффақият тилаб, қуйидаги мурожаатни эълон қилди:

“Янги бош мураббийимизга клубимиз сафида улкан муваффақиятлар, ёрқин ғалабалар ва унутилмас натижалар тилаймиз. Жамоамизга хуш келибсиз, Шуҳрат Фарходович!”

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг