Футзал. Финал учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази эртага — 2026-йилнинг 3-июн санаcида пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтадиган финал учрашувида фаолият юритувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра финал ўйинини FIFA ҳаками Анатолий Рубаков бошқариб боради. Қанотда эса FIFA рефериси Никита Афиногенов ёрдам беради. Яна бир тажрибали ҳакам Умид Пўлатов захира ҳаками сифатида ишласа, Сардор Миродилов зиммасига вақтни назорат қилиб бориш вазифаси юклатилган. Учрашув ҳакамлари фаолиятини Бахтиёр Намозов назорат қилиб боради.
Ўзбекистон кубоги — 2026
ФИНАЛ
BMB PFC — СҚБ
Манзил: Тошкент шаҳри
Мажмуа: "Юнусобод" спорт мажмуаси
Сана: 3-июн | Чоршанба
Бош ҳакам: Анатолий Рубаков
Ёрдамчи ҳакам: Никита Афиногенов
Захира ҳаками: Умид Пўлатов
Хронометрист: Сардор Миродилов
Нозоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Эфир: “Футбол-TV” | ⁉️
Эфир: ЎФФ YouTube канали | ⁉️
Шарҳловчи: Сардор Раҳимов