Футзал. “ЎФФ Президенти кубоги”нинг 9-тур учрашувлари 24-январ куни бўлиб ўтади
Учрашувлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида эрталаб соат 08:00 дан бошланади.
photo: UFF
Ҳаваскор жамоалар ўртасида ўтказилаётган “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг биринчи давраси охирги тури — 9-тур баҳслари 24-январ куни бўлиб ўтади. Учрашувлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида эрталаб соат 08:00 дан бошланади.
Барча футбол ихлосмандларини мазкур тур учрашувларини жонли тарзда томоша қилиш учун ТАТУ спорт залига таклиф этамиз. Кириш мутлақо бепул.
“ЎФФ Президенти кубоги”
9-тур. 24-январ (шанба)
• 08:00. BMB – Божхона
• 09:00. SQB – ТАТУ
• 10:00. Kamol Construction – Ёшлар
• 11:00. Parma – ИМВ
• 12:00. Истиқлол – Олимпик
Иброҳим Жалолов
Редактор