locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. ЎФФ Президенти кубоги финал босқичи иштирокчилари аниқланди

8-ноябр куни старт оладиган финал босқичида қатнашадиган жамоалар аниқ бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. ЎФФ Президенти кубоги финал босқичи иштирокчилари аниқланди
photo: UFF

Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида ҳаваскор жамоалар ўртасида илк бор ўтказилаётган “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг саралаш босқичи якунланди. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўйинларда ғалаба қозонган жамоалар мусобақанинг финал босқичига йўл олди.

Саралаш босқичи доирасидаги саккиз жуфтликнинг тенг ярмида кечган муросасиз тўқнашувлар, айниқса мухлисларга манзур бўлди, дейиш мумкин. Хусусан, банкчилар жамоаларининг ўзаро беллашуви, шунингдек, “Истиқлол” – “Powerstone” ва “Геолог” – “Божхона қўмитаси” жамоалари ўртасидаги ўйинлар ўзининг томошабоплиги ва юқори савияси билан алоҳида эътироф этилди.

Photo: UFF

Эндиликда, 8-ноябр куни старт оладиган финал босқичида қатнашадиган жамоалар аниқ бўлди.

Улар қуйидагилар:

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси
BMB
“Дабро”
“Парма”
ТАТУ
“Kamol Construction”
SQB
FC IMV
“Истиқлол”
“Божхона қўмитаси”

Photo: UFF

Финал босқичи доирасида беллашувлар янада қизғин ва муросасиз бўлиши кутилмоқда. Мусобақа ҳаваскор футбол мухлислари учун катта спорт байрамига айланиши шубҳасиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг