locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Эртага Жиззахда Ҳудудий лига ғолиблари Республика турнири старт олади

Ҳудудий лига ғолиблари ўртасидаги Республика турнири эртадан Жиззах вилояти Футбол академияси спорт залида старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Эртага Жиззахда Ҳудудий лига ғолиблари Республика турнири старт олади
photo: UFF

Сўнгги йилларда мамлакатимиз футзалининг муҳим марказларидан бирига айланиб бораётган Жиззах шаҳри яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади. Ҳудудий лига ғолиблари ўртасидаги Республика турнири эртадан Жиззах вилояти Футбол академияси спорт залида старт олади.

2026-йилги мусобақада 14 жамоа бош соврин учун кураш олиб боради. Бугун ўтказилган қуръа натижасига кўра, иштирокчилар тўртта гуруҳга бўлинди. “A” ва “B” гуруҳларида 4 тадан, “C” ва “D” гуруҳларида эса 3 тадан жамоа плей-офф йўлланмаси учун баҳс юритади.

Мусобақа регламентига мувофиқ, гуруҳларда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финал босқичига йўл олади. Чорак финалдан бошлаб турнир олимпия тизимида давом эттирилади.

Гуруҳлар таркиби:

“A” гуруҳи: Жиззах FM (Жиззах), “Жалойир” (Сурхондарё), “Чироқчи” (Қашқадарё), ADU (Андижон).

“B” гуруҳи: “Эзгу ният” (Жиззах), “Хонқа” (Хоразм), “Зафар” (Фарғона), “Олимпик” (Тошкент вилояти).

“C” гуруҳи: TXO (Тошкент вилояти), “Навоий Уран” (Навоий), “Парма” (Тошкент).

“D” гуруҳи: “Динамо U-18” (Самарқанд), БухДУ (Бухоро), “Гулистон-2” (Сирдарё).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг